07.12.2023 20:34

Уйғур геноциди! Уйғурлар учун "чиқиш йўли" борми?

Агар сиз Гитлер ўрнида бўлганингизда Иккинчи жаҳон урушида ютган бўлармидингиз, Америкаликлар сиёсий ўйинлар ила СССРни тарқатиб юбормаганларида ҳали ҳам социализм муҳитида яшашни тасаввур қила олармидингиз. Ҳали ҳам яҳудийлар ёки улар каби халқлар тақиб қилинишига ишонасизми. Йўқ биз бугун бундай ғайриинсоний воқеалар қабул қилинмайдиган замонавий, ижтимоий ва демократик замонда яшаяпмиз. Нима деб ўйлайсиз бу фикр тўғрими?

Бугун сиз билан дунё эътиборидан четда қолаётган, жуда катта тақиблар ва таҳдидлар остида яшаётган халқ тақдири ҳақида суҳбатлашамиз. Гап замонавий концлагерларда сақланаётган мазлум халқ ҳақида боради..

Демак бошладик.. Уйғурлар..

Шинжон Хитой Халқ Республикаси таркибига кирувчи автоном ҳудуд. Минтақада асосан мусулмонлардан иборат уйғурлар истиқомат қилади. Уйғурлар Хитойда тан олинган энг йирик этник гуруҳлардан бири бўлиб, ҳозирда кунда Шинжонда 11 миллионга яқин уйғурлар яшайди. Халқ ўзининг чуқур тарихи, маданияти ва тилига эга эканлиги сабаб, мустақилликка эришишни хоҳлайди. Бироқ Хитой ҳукумати бунга жуда кескин равишда қаршилик кўрсатади. Бунга яққол мисол қилиб 1997 йилдаги портлашлар ва 2009 йилдаги Урумчидаги норозилик намойишларини мисол қилишимиз мумкин. Ушбу воқеалардан сўнг ҳукумат уйғурларга қарши кескин кураш бошлади. Номи чиққан етакчи ва машҳур уйғурлар жисмонан йўқ қилинди. Норозилик фақат қурол йўли билан бостирилиб, кўплаб уйғурлар тақиб остига олинди. Шинжондаги уйғурлар ичида хитойлаштириш сиёсати бошланди. Қаршилик кўрсатганлар эса кескин жазоланди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди..

Бундан бир неча йил аввал Спутник маълумотларига кўра Хитойда турли шаклдаги атрофи ўраб олинган ва кучли қўриқланадиган лагерлар жойлашуви ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Хитой буни рад қилолмаган бўлсада, сиёсий томонлама чап беришни уддалади. Ушбу лагерлар ҳақиқатан ҳам қурилаётганлиги ва ушбу лагерларда уйғурларга касб ҳунар бўйича маълумотлар берилиши таъкидланди. Аммо бу лагерлар аслида қўштирноқ ичидаги лагерлар бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидаги немис концлагерларини ёдга солиб юборди. Хитой даволарни рад этсада, бир нечта расмий сайтлар лагерлардаги уйғурларнинг реал аҳволини кўрсатиб берди. Қўштирноқ ичидаги лагерларда Хитой тили маданияти ва тарихи мажбуран ўргатилади, баъзи расмий ва норасмий манбааларга кўра лагерлардаги уйғурлар ҳар куни номаълум таблеткалар истеъмол қилишади. Қийин шароитлар сабаб ўз жонига қасд қилиш оммавий тусга кирган. Кичкина хонада 50 га яқин уйғурлар яшашга мажбур. Хитойликлар ислом динини топташ ва ўз динини уйғурларга сингдириш мақсадида бир неча экпериментлар синаб кўришмоқда. Жумладан уйғурлар ислом динида тақиқланган чўчқа гўштини ейишга ва спиртли ичимликлар ичишга мажбур қилинади. Хитой ҳукумати эса бу жараёнларни доимо рад этиб келади ва баъзиларига экстремизмга қарши кураш сифатида талқин беради. Юқоридаги фикрларни эшитган ва тарихни маълум даражада билган шахс уйғурларни қай даражада қийналётганлиги, сиёсий ва жисмоний босим остида эканлигини тушуниб етади. Энди масалага сиёсий тус берамиз ва озгина ортга қайтамиз.

Бундан 2 йıл аввал Америка расмий равишда Афғонистондан чиқиб кетди. АҚШ 20 йиллик уринишлар сабаб, йирик ҳарбий маблағлар йўқотган бўлсада, Афғонистон орқали Марказий Осиё, Эрон ва Россияга катта сиёсий таъсир кўрсатди. Ammo... Аммо сўнгги йилларда Хитойнинг кучли иқтисодий имкониятлари ва дунё ҳамжамиятига таклиф қилаётган “юмшоқ куч” сиёсатининг АҚШга салбий тасири сабаб Қўшма Штатлар Россия ёки Эрондан кўра Хитойга кўпроқ этибор қаратмоқда. Сабаби Хитой биргина иқтисодий потенциали сабаб АҚШнинг дунё молиявий гегемонлигига жуда катта тўсиқ бўлмоқда. Шунингдек, Хитойнинг армия қудрати ва партия юритаётган эҳтиёткорона ички ва ташқи сиёсати туфайли АҚШ Хитойга нисбатан бевосита қандайдир сиёсий ёки амалий ҳодисалар уюштира олмайди.

Аммо..

Аммо фикримизча АҚШ Хитой ҳукуматини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Хўш қандай қилиб? АҚШнинг собиқ президенти Жон Картер айтганидек, “Курдлар Яқин Шарқда АҚШ ёқиши мумкин бўлган, сўнги гугурт таёқчасидир”. Курдлар Хитойдан анча узоқ бўлганлиги сабабли, АҚШ шу “гугурт таёқчаси” сифатида уйғурларни ишга солиши ва уларга молиявий ҳамда сиёсий ёрдамлар орқали уларни мустақил ҳудудга айлантириши мумкин. Бу эса ҳам АҚш ҳам уйгурлар манфаати учун қўл келади. ВАЛЛАҲУ АЛАМ. Бунга бир нечта сабаблар мавжуд: Аввало, 2020 йил ноябрь ойида собиқ давлат котиби Майк Помпео, уйғурларнинг “Туркистон ислом ҳаракати” деб номланган гуруҳини расман террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Бундан ташқари яқин вақтгача Хитойдаги геноцидга ҳеч қандай позиция билдирмаётган, АҚШ яқин 2 йилдан уйғурларни ҳимоя қилиб, Хитойларни геноцид уюштириш ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбламоқда. Хўш нима деб ўйлайсиз АҚШ уйғурлардан фойдаланиб, Хитойга зарба берадими ёки Хитой мусулмон бўлган халқ уйғурларга босим ўтказишда давом этадими? Не бўлганда ҳам диндошларимизнинг эртанги тақдири ҳамон мунозарали масала бўлиб қолмоқда… Албатта ҳаммаси Аллоҳга аёндир!

Мусулмон бўлганлигимиз, ягона тарих, дин ва этник бирликка эгалигимиз учун шахсан мен уйғурларнинг мустақил давлатини ёқлаб чиққан бўлардим. Аллоҳ кофирларга инсоф, мусулмон жамоасига сабру-қаноат берсин!


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.