Қозоғистон Россия қимматли қоғозлари билан хайрлашмоқда
Қозоғистон Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз мижозларидан 10 августгача Россия қимматли қоғозларини унинг ихтиёридан чиқариб олишни талаб қилди, деб ёзади «РБК». Бунга АҚШнинг Россия Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига қарши санкциялари сабаб бўлди.
“РБК” Қозоғистон брокерларига
юборилган хабарномани қўлга
киритган. Унда айтилишича, АҚШнинг блокловчи санкцияларига тушган Россия Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси билан боғлиқ
қимматли қоғозларни чиқариб
олиш бўйича транзакцияларни
амалга ошириш зарур.
АҚШ Ғазначилиги июнь ойида Москва биржаси ва депозитарийсига қарши
санкциялар киритди, аммо улар билан боғлиқ транзакцияларга 13 августга қадар рухсат берди.
“Аслида, мактубда айтилишича, улар барча ҳисоб-китобларни
якунлашни ва Қозоғистон депозитарийсини Россия ISIN (идентификация коди) қимматли
қоғозларидан
тозалашни тавсия қилади. Қозоғистон депозитарийси бу қимматли қоғозларни
портфелда кўришни истамаяпти”, — дея Европанинг Mind Money брокери бош директори Юлия Хандошконинг
сўзларидан иқтибос келтиради “РБК”.
Кейинроқ Марказий депозитарий ТАСС агентлигига мактуб АҚШ
санкциялари билан боғлиқлиги ва
қимматли қоғозларни олиб чиқиш
муддати 10 августгача белгиланганини
тасдиқлади.
Депозитарий
– қимматли қоғозларни (акция ва облигациялар) сақлайдиган ва улар билан
тузилган битимларни рўйхатдан ўтказувчи ташкилот.