дина рубина
Фаластинликларни кислотада эритишни ёқлаган ёзувчининг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
"Исроил"да яшовчи рус ёзувчиси Дина Рубина 10 октябрь куни Тошкентдаги "Туркистон" саройида концерт бериши маълум бўлди. Хайриятки, унинг 20 июль куни “Дождь” телеканалига берган интервьюси эълон қилганидан кейин фашистик ғоя тарафдорининг концерти бекор қилинган. Суҳбат давомида Рубина сионист-фашистлар "фаластинликларни хлорид кислотасида эритиш"га ва Ғазо секторини "автотураргоҳга айлантириш"га ҳақли эканини айтганди. Маълумот учун, Дина Рубина 1953 йили Тошкентда туғилган, Маданият институтида дарс берган, ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. Аслида ҳам фашистик қарашдаги инсонларнинг Ўзбекистон пойтахтида концерт бериши тушунарсиз ҳолат. Уларни айрим ўзбекзабон медиалар ҳимоя қилиб чиқиши эса янада ажабланарли.
Давомини ўқиш...20830.07.2025 13:30