Халқаро ҳаёт
ҲАМАС Исроил армияси 3 нафар исроиллик асирни ўлдирганини маълум қилди
Ғазода АҚШ махсус қўшинлари бошчилигида амалга оширилган қутқарув операцияси давомида ҲАМАС қўлидаги уч асир, улардан бири Америка фуқаролигига эга, ҳалок бўлди. Мазкур қатлиомда 274 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, 698 киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...10.06.2024 08:34Бир қатор ҳарбий сиёсатчилар Нетаняхунинг “чўкаётган кемаси”ни тарк этди
Исроил армияси Бош штабининг собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Гади Айзенкот, “Махане Мамлахти” партияси етакчиси Бени Ганц ҳамда Ғазодаги дивизия қўмондони Ави Розенфельд Нетаняху ҳукуматини тарк этди. Улар бош вазирни Исроилнинг стратегик ҳолати ва миллий хавфсизлигига зарар етказаётганликда айблаб, Жо Байден томонидан илгари сурилган сулҳ таклифини қабул қилишга чақиришди.
Давомини ўқиш...10.06.2024 06:54Ташқи ёрдам, разведка ва хоинлик: Исроил 4 нафар маҳбусни қандай озод қилди?
Нусайратдаги қатлиом ва 4 нафар исроиллик гаровга олинганларнинг озод этилиши АҚШ ва Исроилнинг муваффақиятсизлигидир. "Большой Ближний Востон" бунинг сабабини тушунтириб берди. Америка "Дельта" махсус кучлари – исроиллик маҳбусларни асосий озод қилганлар – "гуманитар ёрдам" етказиб бериш учун Штатлар томонидан қурилган бандаргоҳдан кириб келди. Фуқаролик кийимидаги америкалик жангарилар гуманитар ёрдам машиналарида сузувчи бандаргоҳдан Нусейрат лагерига йўл олди. Қочқинлар лагерига етиб келгач, машиналаридан тушиб, ўша пайтда кўчада бўлган барча тинч аҳолига қарата ўт очди. Айнан ўша дақиқаларда 80 га яқин одам ҳалок бўлди. Шундан сўнг, ишғол қилувчи Исроил самолётлари ёнғин камарини вужудга келтириши натижасида одамлар бўлган бир нечта турар-жой бинолари бомбардимон қилинди. Ушбу террорчилик операцияси давомида жами ўлган ва яраланганлар сони 600 дан ортиқ кишини ташкил этади. Уларнинг ярми болалар ва аёллардир. Босқинчилар бу қатлиомни 4 нафар исроиллик маҳбуснинг озод этилгани сабабли муваффақият сифатида намойиш қилмоқда. Аммо эвакуация вақтида ҳатто маҳбуслар бўлган машина ҳам тўхтаб қолди. Шунинг учун уларни Исроилга олиб бориш учун 3 та отряд юборилди, авиация ва разведка, худди "Юлдуз жанги" махсус операцияси каби жалб қилинди. Ишғолчилар маҳбусларнинг қаерда эканлиги ҳақида бир ой олдин маълумотга эга бўлган, бироқ Нетаняху ундан Исроил БМТнинг "шармандалик рўйхати"га киритилган шармандали кунларида фойдаланишга қарор қилди. Фаластин қаршилик кучларига кўра, маҳбусларнинг жойлашуви координаталари аъзолари сони Ғазода 70 мингдан ортиқни ташкил этувчи Фатҳ кучлари томонидан берилган. Операцияда Британия разведкаси ҳам қатнашиб, босқинчиларни разведка маълумотлари билан таъминлади. 4 маҳбус озод қилинганига қарамай, ҲАМАС қўлидаги асирга олинган босқинчилар сонидан тобора ортиб бормоқда, чунки қаршилик жангчиларига янги - босқинчиларни авваллари бўлганидек йўқ қилиш эмас, балки қўлга олиш топшириғи берилган. Санжар Саид, [09.06.2024 15:11] Исроил 7 октябрдпн буён илк бор 4 нафар асирни озод қилди. Бунга АҚШнинг "Дельта" махсус гуруҳи, Британия разведкаси ҳамда, АФаластин қаршилик кучларига кўра, Фатҳнинг сотқинлиги, шунингдек, 600 дан ортиқ тинч аҳоли, уларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болаларни ўлдириш ва жароҳатлаш эвазига эришди.
Давомини ўқиш...09.06.2024 13:22Ўзбекистон мустақил ва озод Фаластин давлатини қуриш тарафдори
Шавкат Мирзиёев Ражап Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда Ғарб давлатларининг Фаластинга нисбатан муносабатларини танқид қилди.
Давомини ўқиш...09.06.2024 13:20Бомбаланаётган Ғазо: 246-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 246 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...08.06.2024 13:30Херсон вилоятининг Россия назорати остидаги қисми ўққа тутилиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
Херсон вилоятининг Россия назорати остидаги қисмида дўконга уюштирилган ҳужум натижасида 22 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Украин қўшинлари ҳужумда француз авиабомбалари ва Американинг HIMARS снарядларидан фойдаланди.
Давомини ўқиш...08.06.2024 11:34Қирғизистон санкцияларни четлаб ўтишда Россияга ёрдам беришдан манфаатдор эмас
Қирғизистон Россияга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам беришдан манфаатдор эмас. “Россия бизнинг энг йирик ҳамкоримиз ва шунинг учун биз кичик, ривожланаётган давлатимиз учинчи томонлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш талаб қилинадиган вазиятга тушиб қолишни истамаймиз”, деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Эдил Байсалов.
Давомини ўқиш...08.06.2024 09:11БМТ Исроилни "қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган" давлатлар рўйхатига киритди
БМТ Исроилни "қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган" давлатлар ва ташкилотларнинг қора рўйхатига киритишга қарор қилди. Ушбу рўйхатдан Россия ва террорчи ташкилотлари ИШИД, Ал-Қоида ва Боко-Ҳарам қўпорувчи ташкилотлари ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлмоқда ёки жароҳатланмоқда.
Давомини ўқиш...08.06.2024 07:31Россия бўйлаб мигрантларга қарши оммавий рейдлар бошланди
Россия бўйлаб мигрантларга қарши оммавий рейдлар бошланди. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Афғонистондан келган муҳожирлар, аммо улар орасида Конго, Эфиопия, Ўзбекистон ва Украинадан келганлар ҳам бор. Таъкидланишича, бу Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг яқинда қилган баёноти билан боғлиқ.
Давомини ўқиш...07.06.2024 16:02Бомбаланаётган Ғазо: 245-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 245 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...07.06.2024 14:29
...