Бомбаланаётган Ғазо: 246-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Буриж лагери, Рафаҳ ва Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. Бир кунда 54 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери жами 36 731 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Халил, Наблус, Женин, Тулкарм ва Эрихонга бостириб киришди. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, 9 нафари яраланди.
▪️Ғазо қаршилик жангчилари: Биз Нитсапим ўқида босқинчиларнинг позициясига зарба бердик.
▪️Ҳусийлар Қизил денгизда иккита Элбелла ва ААЛ ГEНОА кемаларига ҳужум қилишди. Ҳусийларнинг ҳужумлари туфайли Осиёдан Буюк Британияга битта контейнерни ташиш нархи 2500 доллардан 7500 долларгача ошди.
▪️Халқаро Амнистия: Исроилни шармандалар рўйхатига киритиш тўлиқ оқланган қадамдир.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазонинг 3000 дан ортиқ боласи босқинчиларнинг ҳужумлари натижасида оёқ-қўлларидан айрилди.
▪️Оммавий ишғол: Армия захираси WhatsApp орқали Ғазодаги уруш учун кўнгиллиларни қидиришни бошлади.