18.12.2023 11:42
Трамп қайта сайланса, “муҳожирларни депортация қилиш” ваъдасини такрорлади
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси доирасида Невада штатида ўтказган йиғилишда сайланса, мамлакатдан муҳожирларни юбориш мажбуриятини яна бир бор билдирди, дея хабар бермоқда CNN.
Муҳожирлар “АҚШга бостириб кирганини” таъкидлаган Трамп сайланса, мигрантлар “мамлакат тарихидаги энг катта депортация”га дучор бўлишлари ҳақидаги ваъдасини такрорлади.
Муҳожирлар
билан боғлиқ сиёсат кенгайтирилишини таъкидлаган Трамп: "Федерал ҳуқуқни
муҳофаза қилиш кучларининг катта қисми иммиграция билан боғлиқ бўлинмаларга
ўтказилади, мамлакат ташқарисидаги кучларнинг бир қисми жанубий чегарага
тортилади", - деди.