06.01.2024 14:16
1620
Трамп куч билан Ер юзида тинчлик ўрнатишга ваъда берди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар лавозимга қайтса, дунё тинчлигини “куч ёрдамида” тиклашини айтди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
"Биз
бутун сайёрамизда куч билан тинчликни тиклаймиз", - деди Трамп Айова
штатидаги тарафдорларига.
Трампнинг таъкидлашича, 2024 йилги АҚШ президентлиги сайловида бошқа номзодлар қаторида фақат у учинчи жаҳон урушининг олдини олиши мумкин. Унинг фикрича, инсоният глобал можарога жуда яқин келиб қолган.