Россияда таксичилар етишмовчилиги сабабли муҳожирларни қайтариш сўралмоқда
Россия иқтисодиётининг яна бир соҳаси ишчи кучи етишмаслигига дуч келмоқда, деб ёзди Islannews сайти.
Таъкидланишича,
мамлакатда такси ҳайдовчиларининг кескин танқислиги кузатилмоқда. Жорий йилнинг
кузида саноатдаги бўш иш ўринлари сони 72 мингтани ташкил этмоқда.
Айни
пайтда Қирғизистон, Беларусь ва рус тили давлат тили бўлган бошқа давлатларнинг
гувоҳномаларига эга ҳайдовчилар такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашлари мумкин. Бошқа
давлатларнинг фуқаролари эса Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари керак.
Таксини
ривожлантириш кенгаши Федерация Кенгашига ҳайдовчилар тақчиллиги билан боғлиқ
вазиятни тўғирлаш мақсадида мигрантларнинг таксида ишлашига рухсат беришни
таклиф қилди. “Шу билан бирга, улар қаттиқ назорат остида бўлиши керак”, - дейилади
Федерация Кенгашига мурожаат матнида.
Таксини ривожлантириш жамоат кенгаши 2016 йилда тузилган. Унинг таркибига мамлакатнинг турли ҳудудларидан ихтисослаштирилган уюшмалар, нотижорат шериклик ва такси компаниялари раҳбарлари киради. Ҳозирда Кенгаш аъзолари географияси 60 дан ортиқ ҳудудни ўз ичига олади.