россияда ишлаш
Россияда меҳнат муҳожирларини ишга ёллашни назорат қилувчи ташкилот тузилади
Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги чет эллик ишчиларни мақсадли, ташкилий ёллаш учун жамоат юридик компаниясини яратишни ҳамда унинг механизмини россиялик иш берувчилар фойдасига такомиллаштиришни таклиф қилмоқда.
Давомини ўқиш...28.03.2024 08:52Путин ходимлар танқислигини меҳнат муҳожирлари ҳисобидан қоплашни тақиқлади
Россия президенти Владимир Путин яқин йилларда мамлакатда ходимлар ва малака етишмаслиги муаммоси кузатилишини маълум қилди. У меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган ходимлар танқислигини паст малакали муҳожирлар ҳисобидан қоплашни тақиқлади. "Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.
Давомини ўқиш...26.04.2024 07:33Россиядаги камситишлар. Мухожирларга босим нега кучайиб кетди? (видео)
Москвадаги қонли ҳужумлардан сўнг Россияда миллатчилик ва шовинизм қайтадан бош кўтарди. Муҳожирлар калтакланмоқда, вандализм ва ирқчилик ҳолатлари кўпайган.
Давомини ўқиш...20.06.2024 18:24Россия: Муҳожирларга қарши популизм мигрантларга фойда, истеъмолчиларга зарар келтирмоқда
Меҳнат муҳожирларининг Россияни оммавий тарк этиши фонида иш берувчилар мигрантларнинг ойлик маошларини оширишга мажбур бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, товар ва хизматлар таннархининг ошиши ҳамда сифатининг тушишига сабаб бўлмоқда - “Московский комсомолец” тадқиқоти.
Давомини ўқиш...17.08.2024 16:36Россияда 630 минг ноқонуний муҳожир яшаётгани маълум қилинди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 630 мингга яқин ноқонуний муҳожир истиқомат қилишини маълум қилди. Уларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун 2025 йилда назорат қилинадиган шахсларнинг махсус реестри жорий этилади. Қайд этилишича, 2023 йилда РФда қонуний равишда бўлган меҳнат муҳожирлари сони 3,5 миллион кишидан ошмаган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
Давомини ўқиш...29.08.2024 12:24Россия муҳожирларни рекорд тезликда чиқариб юбормоқда
2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари 85,8 минг муҳожирни чиқариб юборишга қарор қилди, бу 2022 йилдаги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди. Судлар томонидан муҳожирларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортиб бормоқда. 2024 йилнинг биринчи олти ойида хорижликлар 590 миллион рубль (6,1 млн доллардан зиёдроқ) миқдорида жаримага тортилган. Бу бутун 2023 йил билан деярли тенг.
Давомини ўқиш...22.10.2024 10:33Россияда ноқонуний миграция ўта оғир жиноятлар даражасига кўтарилди
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
Давомини ўқиш...30.10.2024 08:29