22.12.2023 18:35

Песков: Россия активларини мусодара қилмоқчи бўлганларни ўз ҳолига қўймаймиз

Россия активларини мусодара қилиш мавзуси "жаҳон молия тизими учун ўта хавфли". Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Турли активларимизни ноқонуний мусодара қилиш масаласи Европада ҳам, Америкада ҳам доимий кун тартибида. Потенциал жиҳатдан, бу мавзу, биринчидан, қабул қилиб бўлмайдиган, потенциал жиҳатдан жаҳон молия тизими учун ўта хавфлидир, чунки бундай режалар амалга оширилса, бу халқаро молия тизимининг бутун координата тизимига жуда жиддий зарба бўлади", - дея рус матбуоти Песковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Кремль вакилининг таъкидлашича, "буни бошлашга ҳаракат қилаётганлар ва амалга оширувчилар Россия Федерацияси уларни ҳеч қачон ўз ҳолига қўймаслигини тушунишлари керак". "У доимий равишда халқаро, миллий ва бошқа ҳуқуқий даъво қилиш ҳуқуқидан фойдаланади", - деди у.

Песковнинг сўзларига кўра, Европа ва АҚШ Россия активларининг ноқонуний мусодара қилиниши “унинг ташаббускори ва амалга оширганлари учун ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини” яхши билади. “Агар кимдир биздан бирор нарсани олиб қўйса, жавобан биз нимани мусодара қилишимизни кўрамиз. Ва агар бирор нарса топилса, биз, албатта, буни дарҳол қиламиз, - дея ваъда қилди у.

Аввалроқ ЕИ давлатлари Украинани тиклаш масаласида Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш эҳтимолларини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Германия Франкфуртдаги Россия банкига тегишли 780 млн доллардан ортиқ активларни мустақил мусодара қилиш учун судга даъво киритганини ёзгандик.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.