21.12.2023 16:31

Германия Россия банкининг 780 млн доллардан ортиқ активларини мусодара қилмоқчи

Германия ҳукумати Россия банкларидан бирининг Франкфурт-на-Майндаги 720 млн евролик (787 млн доллар) активларини мусодара қилиш учун судга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, номи тилга олинмаган Россия банки 2022 йил июнь ойида Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган. Бироқ орадан кўп ўтмай банк мутасаддилари Франкфуртдан 720 миллион евродан ортиқ маблағни Россиядаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборишга уринган. Шу билан бирга, банк электрон тўлов топшириғини бажармаган.

Бундан ташқари, Германия расмийлари ҳозирда ҳеч қандай аниқ шахс ушбу жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилиши ёки ҳукм қилиниши мумкин бўлмагани сабабли аризада активларни мустақил равишда мусодара қилиш сўралган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.