G7 давлатлари музлатилган Россия активларини мусодара қилиш бўйича музокараларни бошлади
Катта еттилик мамлакатлари вакиллари махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг музлатиб қўйилган Россия активларини мусодара қилиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
“Катта еттилик аъзолари ва можародан жабр кўрган бошқа
давлатлар Россияни ўз тажовузини тўхтатишга мажбурлаш чораси сифатида Россия
суверен активларини тортиб олишлари мумкин”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен январь
ойида Украинага 4 йиллик дастур асосида 50 миллиард евро ажратиш бўйича келишиб олишнинг имкони бўлмаса, Европа Иттифоқи Украинага ёрдам беришнинг
муқобил вариантларини ўйлаб топиши кераклигини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, январда бўлиб ўтадиган учрашувгача
бўлган вақтдан Еврокомиссия ЕИнинг янги саммити қарори қандай бўлишидан
қатъи назар, оператив қарорлар тайёрлаш учун фойдаланади.