23.12.2023 13:05

Октябрдан буён Афғонистонга 800 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир қайтди

Октябрь ойидан бери Афғонистонга 800 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир қайтди, уларнинг ярмидан кўпи Покистондан. Бу ҳақда журналистларга Афғонистон муваққат ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Қолганларини, дейди у, Афғонистонга бошқа давлатлар, жумладан Туркия, лекин асосан Эрон юборган.

Покистон ҳукумати барча ноқонуний афғон муҳожирлари, тахминан 1,7 миллион кишига 1 ноябрга қадар мамлакатни тарк этишни буюрганди. Белгиланган санадан олдин Покистонни мустақил равишда тарк этишдан бош тортганларга Исломобод депортация қилинишини билдирди.

Покистон ички ишлар вазири Сарфараз Аҳмад Бугтининг айтишича, шу кунгача 482 мингдан ортиқ ноқонуний афғон муҳожирлари ўз юртига қайтган.

Аввалроқ БМТ Афғонистонда 13 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келаётганини маълумқилган эди.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.