16.12.2023 18:38

Туркия қирғоқларида Греция шиширма қайиқда мажбуран чиқариб юборган 57 муҳожир қутқарилди

Туркия қирғоқ хавфсизлиги хизмати мамлакат ғарбидаги Измир вилоятининг Мендерес тумани қирғоқларида бир гуруҳ муҳожирлар қутқарилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu. Муҳожирлар шиширма қайиқларда Греция соҳилларига етиб боришга ҳаракат қилган. 
Шунингдек, Дикили тумани қирғоқлари яқинида ҳам қирғоқ қўриқлаш ходимлари шиширма қайиқда денгизга чиққан 43 нафар чет эллик ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Мигрантлар вилоят миграция бошқармасига олиб кетилган.
Қайд этилишича, улар Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан Туркия ҳудудий сувларига суриб юборилган.
“Греция ҳарбийлари Европа Иттифоқи қирғоқларига етиб боришга уринаётган ноқонуний муҳожирларга қарши зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириб, халқаро гуманитар қонунларни бузишда давом этмоқда”, - дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.