21.12.2023 10:38

ЖССТ: Афғонистонда 13 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Афғонистонда 13 млн киши жиддий озиқ-овқат тақчиллигига учраганини айтди.

"Афғонистонда аҳолининг 30 фоизини ташкил этувчи 13 млн киши кескин озиқ-овқат таъминоти инқирозига дуч келмоқда", - деди Гебрейесус. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда 1 млн га яқин бола оғир, 2,3 млн бола эса ўртача даражада ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Бош директор Афғонистонда яшовчи одамларнинг иммунитети заифлашгани ва қишнинг оғир шароити туфайли юқумли касалликлардан ўлиш хавфи янада юқори эканини айтди.

"Гуманитар ёрдам чеклангани сабабли келгуси ҳафталар ва ойларда бу рақамлар янада ошиши мумкин", - деди Гебрейесус.

ЖССТ афғон болалари ва аёлларининг тўйиб овқатланмаслик ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги оқибатларидан ўлишининг олдини олиш учун шифохоналарни қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун 185 млн долларга муҳтож, деди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.