04.01.2024 08:24

АҚШда масжид имомига ўқотар қуролдан ҳужум қилинди

Американинг Нью-Жерси штати Ньюарк шаҳрида мусулмон диний арбоб отиб ташланди ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар берди ABC телеканали.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум чоршанба куни эрталаб Масжиди Муҳаммад масжиди яқинида содир бўлган.

“Исми ошкор этилмаган имом оғир аҳволда университет касалхонасига етказилди”, — деб хабар берди телеканал.

АҚШ ҳукумати Яқин Шарқда Фаластин-Исроил можароси кучайиб бораётган бир пайтда Қўшма Штатларда ҳам антисемитизм, ҳам исломофобия кучайиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Аввалроқ Фаластин-Исроил уруши манзарасида АҚШда мусулмонларга нисбатан нафрат-адоват ҳодисалари 172 фоизга ошгани ҳақида ёзган эдик. 

Фото: Иллюстратив сурат

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.