шовинизм
- 01
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси, собиқ президент Дмитрий Медведев Сочида бўлиб ўтган ёшлар фестивалида Украина Россияники эканини айтиб, РФ чегараларининг кенгайтирилган харитасини кўрсатди. Унда Украина ҳудудининг катта қисми Россия, Польша, Руминия ва Венгрия ўртасида бўлиб олинган бўлиб, Киев вилояти катталигидаги қисми “Украина” деб кўрсатилган.
Шри-Ланкада бепул туристик виза билан ноқонуний бизнес бошлаган рус ва украинларнинг ижтимоий тармоқлардаги “фақат оқ танлилар учун” қабилидаги эълонлари норозиликларни келтириб чиқарди. Бунинг ортидан барча Украин ва Россия фуқароларига 8 мартга қадар мамлакатни тарк этиш ёки виза учун қайта мурожаат қилиш буюрилди.