03.06.2024 07:11
Малдив президенти исроилликларнинг оролга киришини тақиқлади
Малдив ороллари ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ихусаннинг сўзларига кўра, ҳукумат аллақачон тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаб қўйган, уни кечиктирмасдан қабул қилиш кутилмоқда. Бу ҳақда Sun нашрига таяниб IslamNews хабар берди.
Жараённи имкон қадар тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ички ишлар вазирлиги раҳбари, Бош прокурор, туризм, иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларини бирлаштирган махсус қўмита тузилди.
Расмий маълумотларга кўра, Малдив ороллари ҳар йили Исроилдан ўртача 15 минг сайёҳни қабул қилган. Бундан ташқари, Малдив ҳукумати Фаластинга ёрдам кўрсатиш масалалари билан шуғулланиш учун президентнинг махсус вакилини тайинлади.
Бундан ташқари, расмийлар “Малдивликлар Фаластин билан бирдамликда” шиори остида умуммиллий митинг ташкил қилмоқда. Малдив ороллари, шунингдек, Фаластин-Исроил можаросини тезлаштириш мақсадида бошқа давлатлар билан алоқаларни фаоллаштириш ниятида.