20.12.2023 09:56

Колорадо Олий суди Трампнинг бу штатдаги президентлик пойгасида қатнашишини тақиқлади

АҚШнинг Колорадо штати Олий суди собиқ президент Дональд Трампнинг келгуси йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловида мазкур штатда сайлов кампаниясини амалга оширишини тақиқловчи қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра, 2024 йилнинг 5 мартида Колорадода республикачи номзодлар рақобатлашадиган бирламчи сайловларда Трампнинг номи сайлов бюллетенларида бўлмайди.

Суд Трампнинг 2021 йил 6 январда Конгрессга уюштирилган босқин вақтидаги Трампнинг хатти-ҳаракатлари “ғалаён ва исён” жиноятларига мос тушиб, ушбу жиноятлар Конституциянинг 14-моддаси 3-қисмида таъкидланган “федерал лавозимга тайинлана олмайди” кўринишидаги вазиятга уйғун келади, деган қарорга келди.

АҚШ тарихида биринчи марта Конституциянинг “ғалаён ва исён” моддаси президентликка номзоднинг пойгада қатнаша олмаслигига сабаб сифатида қўлланилди.

Ушбу бандда айтилишича, "Федерал ёки штат мансабдор шахси давлатга қарши қўзғолон ёки исёнда қатнашмаслиги ёхуд давлат душманларига ёрдам ёки тасалли бермаслиги керак".

Трамп қарорни АҚШ Олий судига етказиши ва якуний қарор шу ерда қабул қилиниши кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда акс эттирилган илк баҳоларда республикачилар бу қарорнинг Трампга сиёсий фойда келтиришига эътибор қаратган бўлса, Демократлар тарафдорлари 6 январдаги Конгресс рейди туфайли Трампнинг бундай жазога лойиқ бўлганини изоҳлади.

Кўриб чиқилаётган қарор фақатгина Трампнинг Колорадо штатидаги аҳволига таъсир қилган бўлса-да, 2024 йил 5 ноябрда бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган президентлик пойгасига ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.