президент

  • Колорадо Олий суди Трампнинг бу штатдаги президентлик пойгасида қатнашишини тақиқлади

    АҚШ тарихида биринчи марта Конституциянинг “ғалаён ва исён” моддаси президентликка номзоднинг пойгада қатнаша олмаслигига сабаб сифатида қўлланилди.

  • Путин расман Россия президенти лавозимига киришди

    Владимир Путин бешинчи маротаба Россия президенти лавозимини эгаллади. Олти йиллик муддат учун қасамёд қабул қилиш маросими Кремлда 2600 дан ортиқ меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Бироқ АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари маросимда иштирок этишдан бош тортди. ЕИ давлатлари мазкур маросимда иштирок этиш масаласида икки томонга бўлиниб қолди: Франция, Венгрия ва Словакия Москва билан алоқа каналларини сақлаб қолиш учун маросимга вакил жўнатиш керак, деган бўлса, Германия ва бошқа ЕИ давлатлари бунга қарши чиқди.

  • Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.

  • Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

    Корея Республикаси президенти Юн Сеок Ёл 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи биринчи ўринбосари Ким Таэ Хенинг айтишича, Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарини бошлайди ва 15 июнга қадар Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради.

  • Абхазия президенти истеъфога чиқди

    Абхазия президенти Аслан Бжания мухолифат билан музокаралар якунига кўра истеъфога чиқди. Президент билан биргаликда бош вазир Александр Анкваб ва Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Дбар ҳам ўз лавозимларини тарк этишмоқда. , Абхазияда Россия ва Абхазия ўртасидаги сармоявий келишувдан норозилик сабабли бир ҳафтача олдин норозилик намойишлари бошланган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.