16.12.2023 07:01

БМТ: Исроил-Фаластин урушининг 3-ойида Миср, Ливан ва Иордания $10,3 млрд йўқотади

БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларининг қўшни давлатлар иқтисодиётига таъсири баҳоланганини маълум қилди.

UNDP ва БМТнинг Ғарбий Осиё учун Иқтисодий ва Ижтимоий Комиссияси (ESCWA) баёнотида Ғазога уюштирилган ҳужумлар натижасида қўшни ўлкалар ҳам ижтимоий-иқтисодий таназзулга юз тутаётгани таъкидланди.

Баёнотда минтақадаги можаролар сабабли Миср, Иордания ва Ливандаги инсоний тараққиёт энг камида 2-3 йилга ортга сурилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Шунингдек, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари учинчи ойи якуни бўйича Миср, Ливан ва Иорданияда 230 минг кишининг қашшоқлашиши ва бу ўлкаларнинг тахминан 10,3 млрд долларлик даромадини йўқотиши билдирилди.

Баёнотда Ғазода "зудлик билан гуманитар сулҳ" ўрнатилиши кераклигига эътибор қаратилиб, ҳужумларнинг географик кўлами кенгайса, уларнинг таъсири ҳам каррасига ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.