10.01.2024 15:10

Исроил ССВ касалхоналарга "минглаб яраланганларни жойлаштиришга тайёрланишни" буюрди

Хабар қилинишича, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ливанда Ҳизбуллоҳ билан кескинлик кучайгани сабабли мамлакат шимолидаги шифохоналарга минглаб ярадорларни жойлаштиришга тайёргарлик кўришни буюрди. Бу ҳақда Anadolu Исроилнинг KAN телеканалига таяниб хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат шимолида жойлашган Неҳария шаҳридаги Сафед ва Галилей тиббиёт марказидаги Зив касалхонасига "чўл ороли режимига", яъни бир неча кун давомида тиббий буюмлар, дори-дармонлар ва озиқ-овқатсиз қолиш эҳтимолига тайёрланишни топширган. Шунингдек, шимолдаги шифохоналардан бир неча соат ичида фавқулодда ҳолат режимига ўтиш сўралиб, ярадорларни фақат бомбапаноҳларда қабул қилишини таъминлаш учун зарур бўлса, 50 фоиз бандлик даражасини сақлаб қолиш буюрилган.

Исроилда, шунингдек, тиббиёт ходимлари жароҳатланадиган ёки захира хизматига қўшилишга мажбур бўладиган вазиятга тайёрланиб, бунинг учун чет элдан ўринбосар шифокорларни таклиф қилмоқда. Қайд этилишича, дунёнинг турли бурчакларида 7000 га яқин яҳудий шифокорлар мавжуд бўлиб, улардан "Исроилга ёрдам бериш истагини ихтиёрий равишда билдирган" ва агар керак бўлса, ёрдам учун Исроилга келишлари сўралади.

Маълумот учун, Исроил 2 январь куни Ливан пойтахти Байрутда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурийни, 8 январда эса Ҳизбуллоҳнинг юқори даражали қўмондонларидан бири Висам Ҳасан Тавилни ўлдирганидан сўнг Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасида тўқнашувлар кучайган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.