Исроилнинг хавфсизлик ва демографик дилеммаси
7 октябрдаги “Ал-Ақсо тўфони” операциясидан сўнг Исроил жиддий оқибатларга, жумладан, иқтисодий йўқотишларга дуч келди. Босқинчи давлат жамиятда ва сиёсий партияларда жиддий бўлинишларга гувоҳ бўлди. Қолаверса, операция Исроил ҳукумати ва сионистик стратеглар учун давлат демографияси асосий масала бўлган бир пайтда, босиб олинган Фаластиндан яҳудийларнинг тескари кўчиш тенденциясини қарийб давом эттирди.
Ушбу
тенденция ҳатто “Ал-Ақсо
тўфони”дан олдинроқ кузатилган бўлиб,
яҳудийлар аллақачон кўпроқ иқтисодий
барқарорлик ва хавфсизлик излаб АҚШ ва Европага кўчиб кетишни бошлаган эди. Бу мохов давлат тарихидаги ультраортодоксал
партиялар, диний ҳаракатлар ва ўта ўнглар аралашган энг ўнг ҳукуматни
бошқараётган Беньямин Нетаняху билан тўқнаш келаётган минглаб ёшлар орасида энг
кенг тарқалган вариант ҳисобланади.
Яҳудий
иммиграцияси Исроил ва сионистик лойиҳа учун доимо муҳим бўлган. Яҳудийларни
босиб олинган Фаластинга кўчиб ўтишга жалб этувчи омиллар орасида хавфсизлик,
иқтисодий фаровонлик ва дастлаб муваффақиятли бўлган, аммо охир-оқибат
муваффақиятсизликка учраган сохта сионистик шиорлар киради. Исроил иқтисодиёти
қисқаргани сари,
хавфсизлик бутун дунё бўйлаб потенциал яҳудий муҳожирлар учун энг муҳим сабабга
айланди. Мана нима
учун Исроилни яҳудийлаштириш
ғояси кўпроқ яҳудийларни "яҳудий давлатига" "алия
қилиш" (репатриация,
яъни яҳудийларни “тарихий” ватанларига қайтариш ғояси) учун жалб этиш йўлидаги жиддий
уринишда оммалаштирилди ва Исроил қонунларида мустаҳкамланди. Сионистик ҳаракат
ҳам, унинг мохов
давлати ҳам барча
яҳудийларни ўзларининг экспансионистик
мақсадларини амалга ошириш ҳамда
бутун лойиҳани араб минтақасида фақат Фаластин халқи ҳисобига давом эттириш учун
потенциал инсоний ресурс ва асос деб ҳисоблайди.
Бироқ
ишғол қилинган Фаластинда Исроил ўрнатилганига қарийб 76 йил ўтганига қарамай,
дунёдаги яҳудийларнинг атиги 41 фоизи босиб олинган давлатга кўчиб ўтиш
васвасасига учди. Исроил раҳбарлари кўпроқ яҳудийларни бу қарорга ундаш учун
барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишлари керак.
Исроил
яҳудий агентлиги билан ҳамкорликда ва мувофиқлаштиришда Аргентинадан 200 минг,
Эфиопиядан бир неча минг, Ҳиндистон ва Жанубий Африкадан 80 мингга яқин
яҳудийларни жалб қилиш бўйича йирик кампанияларни молиялаштириш
режалаштирилган. Иммигрантларни жалб қилиш учун молиявий ва меҳнат
имтиёзлари таклиф этилади. Умуман олганда, яҳудийларни ўз ватанларидан сиқиб
чиқарадиган омилларнинг йўқлиги, шунингдек, Ғазо секторида фаластинликлар
геноциди туфайли Исроилнинг имиж
ва обрўсига зарба берилгани сабабли Европа ва Шимолий Америкадан яҳудийлар
иммиграцияси энг паст даражага етди. Бу Исроилнинг Ғарбий яҳудийларда "иммиграцияга
қизиқиш ортиши" ҳақидаги даъволарига қарамай, келганларнинг ҳақиқий сони
жуда оз.
Сионистларнинг Фаластин аҳолиси ўрнини эгаллаш ва ерларни яҳудийлаштириш стратегияси ҳар
доим тўрт жиҳатга
боғлиқ бўлган: бутун дунёдан яҳудийларни босиб олинган Фаластинга кўчиб ўтишга
жалб қилиш; Араб ерларини
эгаллаб олиш ва бошқа
экспроприация қилиш (мажбурия
тарзда тортиб олиш) йўли билан яҳудийлаштириш, сўнгра унга келгинди яҳудийларни
жойлаштириш; имкон қадар кўпроқ фаластинлик арабларни чиқариб юбориш учун мос келувчи сиёсий
шароитлар яратиш; география ва демографияни сионистик лойиҳа фойдасига
ўзгартириш мақсадида халқаро ҳуқуққа зид равишда ноқонуний аҳоли пунктлари
қуриш. Асосий эътибор юқори турмуш даражаси ва ўсиш суръатларига эга бўлган ҳамда кўпроқ яҳудийларни
жалб қиладиган жонли иқтисодиётни яратишга қаратилган эди.
Фаластин ерини
яҳудийлаштириш уни
бошқаришнинг турли усулларини талаб қилди. Ерлар Фаластин аҳолисидан қирғин ва
мажбурий кўчирилиш йўли билан эгаллаб олинди, тараққиёт ва хавфсизлик
хавотирлари баҳонаси билан фаластинликларни ўз ерларидан ҳайдаш учун фойдаланилди.
Яҳудий миллий жамғармаси (ЯМЖ)
ва Яҳудий агентлиги, шунингдек, Британия мандати ишғоли каби сионистик
институтлар 1948 йилда апартеид давлати барпо этилишидан олдин ҳам Фаластин
араб ерларига эгалик
ҳуқуқини яҳудийларга ўтказишда муҳим роль ўйнаган.
Бироқ Исроил ўша мудҳиш йилда ўзининг «мустақиллигини» эълон
қилганида, сионист яҳудийлар Фаластиннинг атиги 9,1 фоизини эгаллаб тургани
ҳақиқат.
Машҳур Осло
келишувига мувофиқ, давлат
ҳамда босиб олинган, келгинди яҳудийлар ва манзилгоҳлар учун тортиб олинган
ҳудудлар 78 фоиз ерни эгаллаши кераклигига қарамасдан, бугунги кунда Исроил
тарихий Фаластиннинг 100 фоизини назорат қилади.
"Ал-Ақсо
тўфони" операцияси 1948 йилдан бери Фаластин кураши тарихидаги энг
муваффақиятли партизан операцияларидан бири ҳисобланади, чунки у Исроилнинг
барча даражадаги заифлигини фош қилди ва "дунёдаги энг ахлоқий
армия"нинг енгилмаслиги ғоясига барҳам берди. Бу Фаластин қаршилигини тарихий
Фаластин ҳудуди ичида Исроилга қарши барча шаклларда курашишни руҳлантиради.
Исроилга
яҳудий муҳожирларни жалб қилиш ва уларни ушлаб туришда хавфсизлик ва иқтисодий
барқарорлик нақадар муҳим эканини ҳисобга олсак, мамлакатни тарк этувчи
яҳудийлар сонини ортиши кўриш эҳтимолимиз юқори. Соф миграция давлат учун
салбий бўлиши мумкин. Бу Иккинчи Интифада (Ал-Ақсо) вақтида (2000 йил сентябрь
- 2005 йил февраль) ҳам содир бўлган, бироқ расмий маълумотлар ҳақиқатни
яширишга уринмоқда.
Бу сионистларнинг фаластинликларни ҳар қандай йўл билан сиқиб чиқаришда давом
этишини ва кўпроқ яҳудий муҳожирларни жалб қилишга уринишига халал бермайди. Бу давлат тарихий
Фаластинда фаластинликлар сонининг ўсиши, уларнинг ўз ерларига содиқлиги ва
кўчирилишни қабул қилмасликлари ҳамда яҳудийлар иммиграцияси қисқариши билан кўзга
ташланадиган демографик дилемма билан тўқнашаётган бир вақтда муҳим стратегия
сифатида қолаверади, бу эса яҳудийлар яҳудийлар давлатида озчиликка айланиши
мумкинлигини англатади. Бу сионистик лойиҳанинг энг катта қўрқувидир.
Ушбу
мақола биринчи марта 2024 йил 17 мартда “Ал-Қудс Ал-Арабий” журналида араб
тилида пайдо бўлган.