Марокаш Исроилдан 1 млрд долларга жосуслик сунъий йўлдошини сотиб олади
Марокаш Исроил аэрокосмик концернидан (IAI) 1 млрд долларга айғоқчи сунъий йўлдош сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Марокаш матбуоти.
9 июль куни Исроилнинг IAI давлат компанияси ўз тизимларидан бирини номи ошкор этилмаган
учинчи томонга
етказиб бериш бўйича шартнома тузганини маълум қилди. Le Desk ва Le 360 янгиликлар сайтлари Работдаги манбаларга таяниб, ушбу мамлакатнинг Марокаш
эканлигини хабар қилди.
IAI Ғазо босқинида фойдаланилаётган Исроил дронларини ҳам ишлаб чиқаради. Шу сабабли,
Марокаш ва компания ўртасидаги шартномани бошқача талқин қилиб бўлмайди ва араб мамлакатларида ғазаб
бўронига сабаб бўлди. Шу билан бирга, француз нашрлари келишув ўтган ёзда, Исроил Ғазога бостириб киришидан аввал тузилганини тахмин қилмоқда.
Бироқ Работ давом этаётган можарога қарамай, келишувни бекор қилмаган.
Марокаш ёки Исроилдан бу маълумотни ҳали ҳеч қандай расмий
тасдиқ ҳам, рад ҳам этгани йўқ.
Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик Марокаш
ва Исроил 2020 йилги Иброҳим келишуви бўйича дипломатик муносабатларни
нормаллаштирганидан сўнг кучайди.
Стокгольм
халқаро тинчлик тадқиқот институти томонидан олиб борилган
глобал таҳлил шуни кўрсатдики, 2019-2023 йилларда Исроил Марокашнинг учинчи
йирик импорт манбаи бўлиб, Шимолий Африка мамлакатининг умумий импортининг 11
фоизини етказиб берди.
Ўз навбатида, 2024 йилнинг дастлабки беш ойида Марокашдан Исроилга импорт 7,4 млн долларни ташкил этди,
2023 йилнинг шу даврида бу
кўрсаткич 8,6 млн
доллар бўлган.
Эслатиб
ўтамиз, аввалроқ АҚШга сузаётган ва Испаниядан ёқилғи ва озиқ-овқат ғамлаш
сўровига рад жавобини олган Исроил ҳарбий кемасига Марокаш ўз бағрини очган
эди.