22.12.2023 12:08

Ҳиндистон 4 ёшгача болалар учун баъзи йўтал сиропларини тақиқлади

Ўтган йили йўтал сироплари туфайли кўплаб болалар вафот этгани ортидан Ҳиндистон 4 ёшгача бўлган болалар учун шамоллаш ва йўтални даволашда ишлатиладиган "хлорфенирамин малеат ва фенилефрин аралашмаси" сироплари ва таблеткаларини тақиқлади.

Маълумотларга кўра, тақиқ 2022 йилда Гамбия, Ўзбекистон, Индонезия, Камерун ва Ҳиндистон каби баъзи мамлакатларда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари туфайли энг камида 141 бола ҳалок бўлганидан кейин киритилган.

Ҳиндистоннинг Дори-дармон воситаларини назорат қилиш бошқармаси (DCGI) шамоллаш ва йўтал каби касалликларни даволашда қўлланиладиган "хлорфенирамин малеат ва фенилефрин аралашмаси" сироплари ва таблеткаларидан 4 ёшгача бўлган болаларда фойдаланиш тақиқланганини эълон қилди.

DCGI ишлаб чиқарувчиларни ушбу дорилар қутиларига "4 ёшгача болалар учун фойдаланиш тақиқланади" иборасини қўйиш мажбуриятини юклади.

Таъкидланишича, Ҳиндистонда 2019-2020 йилларда камида 12 бола ушбу аралашмаларни ўз ичига олган сироплардан фойдалангани сабабли вафот этган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.