23.12.2023 18:38

Ҳиндистон қирғоқлари яқинида савдо кемасига дрон ҳужум қилди

Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқлари яқинида савдо кемасига учувчисиз учиш воситалари - дронлардан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Anadolu Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучларининг денгиз савдосини мувофиқлаштириш марказига (UKMTO) таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ҳиндистоннинг Веравал шаҳридан 370 денгиз мили (684,5 км) жануби-ғарбда содир бўлган.
Дрон ҳужуми натижасида кемада ёнғин келиб чиққан. Қурбонлар йўқ.
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ҳозирча бу борада изоҳ бергани йўқ.
Аввалроқ Сомали қирғоқлари яқинида Кореянинг 
POSCO компанияси пўлат рулонларини олиб кетаётган кема қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Малта байроғи остидаги Руэн (41 607 двт) бортидаги маҳсулотлар бир қатор турк харидорлари учун мўлжалланган эди. Бозор манбаларига кўра, бортда 40 минг тоннага яқин пўлат рулолар мавжуд. Компания кемани қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.