23.01.2024 09:54

Ҳиндистонда қадимий масжид ўрнида ибодатхона очилиши мусулмонларда ғазаб уйғотди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадаш штатида бош вазир Нарендра Моди 1992 йилда ҳинду радикаллари томонидан бузиб ташланган Бабри масжиди ўрнида қурилган Рам Мандир ҳинду ибодатхонасини очиб берди, дея хабар қилди TRT.

XVI асрда қурилган Бабри масжидининг вайрон қилиниши мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарган, тўқнашувларда 2 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, мамакатда диндараро зиддият чуқурлашганди.

Фото: Қадимги Бабри масжидининг вайрон қилиниши, 1992 йил.

2019 йилда Ҳиндистон суди Айодхиядаги Бабри масжидининг бузилишини ноқонуний деб топди, бироқ бу ер участкаси ҳиндулар учун муқаддас аҳамиятга эга ва уларга ибодатхона қуриш учун берилиши керак, деб топди.

Ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси кўмагида ҳинд ибодатхонаси қурилиши қизғин кетаётган бир пайтда Ҳиндистондаги мусулмон ташкилотлари Бабри масжиди ўрнидан 25 км узоқликда жойлашган ер участкасини тегишли жойга олиб келиш учун маблағ топишга қийналмоқда.

Бу жараёнда бўлажак масжиднинг лойиҳаси қайта кўриб чиқилиши керак эди. Бўлажак масжид қурилиши бўйича қўмита раҳбари Ҳожи Арфат Шайхнинг сўзларига кўра, масжид қурилиши май ойида бошланади ва камида 3-4 йил давом этади, деб ёзади IslaNews Reuters агентлигига таяниб.

Ибодатхонанинг очилишини Модининг ҳукмрон ҳинд миллатчи партияси узоқ кутилган ва бажарилган ваъда сифатида мамнуният билан қарши олди.

Модининг ўта ўнг тарафдорлари Ҳиндистон бош вазири қарорини ҳиндларнинг Ҳиндистондаги асосий диний гуруҳ сифатидаги ҳукмрон мавқеини тасдиқлаш белгиси сифатида кўришмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Моди 1,4 миллиардлик Ҳиндистон аҳолисининг 80 фоизини ташкил этувчи ҳиндларнинг диний туйғуларига таянади. Бу эса Модининг рекорд даражадаги кетма-кет учинчи муддатда ғалаба қозонишига замин яратмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.