Ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳиндистонни мусулмонлар уйларини бузишни тўхтатишга чақирди
Amnesty International инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти Ҳиндистон ҳукуматини мусулмонларга тегишли мол‑мулкларни ноқонуний бузишни тўхташишга чақирди.
“Ҳиндистонда
бульдозер адолатсизлиги” ва “Ҳиндистондаги бульдозер адолатсизлигида JCB роли
ва жавобгарлиги” деб номланган ҳисоботларда 2022 йилнинг апрель‑июнь ойларида
мамлакатда 128 та объект ноқонуний бузилгани ҳужжатлаштирилган.
Ташкилот экспертлари
уй-жой ва тижорат объектларининг бузилиши камида 617 кишини бошпанасиз қолдирган ёки тирикчилик
воситаларидан маҳрум бўлганини даъво қилмоқда, дея хабар беради Al Jazeera телеканали.
Ташкилот жабрланувчиларнинг
аксарияти мусулмонлар бўлган ушбу бузилишлар қурбонлари учун адолатли товон тўланишини талаб қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, Ҳиндистондаги мусулмонларга
тегишли уй ва мол‑мулкларнинг бузилишида қўлланилаётган бульдозерларни ишлаб
чиқарувчи JCB компаниясини (бош идораси Лондонда жойлашган) ҳам жавобгарликка тортишга чақирмоқда.
"Ҳиндистон ҳукуматининг "бульдозер адолати"
деб номланган мусулмонлар
мулкларини ноқонуний бузиши шафқатсиз ва даҳшатли... Улар оилаларни вайрон қилмоқда ва зудлик билан
тугатилиши керак", - деди Amnesty International бош котиби Агнес Калламар.