қийноқлар
-
Жинсий тажовуз, хўрлаш, қасддан очлик, мажбурий антисанитария, уйқусизлик, диний амалларга қарши тақиқ ва жазо чоралари, барча шахсий буюмларни мусодара қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш – собиқ маҳбуслар Исроил қамоқхоналаридаги шароитларни шундай тасвирлайди.
-
26 июнь – Халқаро қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни. Бутун дунёда қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни айниқса можаро зоналарида давом этаётган қийноқлар манзарасида нишонланмоқда.
-
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда.
-
Ироқдаги Абу Ғрайб қамоқхонасининг омон қолган собиқ маҳбуслари 20 йил муқаддам ўзларини шафқатсиз ва ғайриинсоний тарзда қийноққа солган, жинсий зўрлаган америкалик ҳарбийларни судга бериш имконига эга бўлди.
-
Россияда сўнгги ўн йилликлардаги энг қонли терактда айбланаётган тўрт кишининг қийноққа солингани акс этган видеолар кенг тарқалди, бу эса, таҳлилчиларнинг фикрича, Россия давлати ва рус жамиятининг оммавий зўравонликларга нисбатан тоқатлилиги кучайиб бораётганидан далолатдир. “Қийноқ ҳодиса сифатида мавжуд бўлмаслиги керак. Полиция ва давлат бугун террористни қийноққа солади, бу усул маъқулланганини кўради, эртага эса фаолни, журналистни, бошқа ҳар қандай одамни қийнашади. Улар бошқа йўлни билишмайди”, - деб ёзди фаол ва терговчи журналист Руслан Шаведдинов.
- 01