Ғазодаги Носир касалхонасида оммавий қабрлардан чиқарилган жасадлар сони 392 нафарга етди
Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидан олиб чиқиб кетилиши ортидан Носир касалхонаси ҳудудидаги учта оммавий қабрдан топилган жасадлар сони 392 нафарга етди.
Хон Юнус
фуқаролик мудофааси бўлими директори Ямин Абу Сулаймон матбуот анжуманида Носир
касалхонаси ҳудудидаги оммавий қабрлардан қидирув ишлари давомида яна 58
кишининг жасади топилганини айтди.
“Носир
касалхонаси ҳудудида 392 та жасад бўлган 3 та оммавий қабр топилди. Баъзи
жасадларда қийноқлар ва қатл излари бор эди. Бизнинг тахминимизча, уларнинг
баъзилари тириклайин кўмилган”,
- деди Абу Сулаймон.
Абу
Сулаймоннинг қўшимча қилишича, қидирув тадбирлари давомида болаларнинг
жасадларига ҳам дуч келинган. “Касалхона ҳудудидаги оммавий қабрларда болалар
жасадлари топилгани сабабини ҳозирча билмаймиз”.
“Исроил
аскарлари кўплаб жасадларни полиэтилен пакетларга солиб, касалхона ҳудудида 3
метр чуқурликка кўмган. Бу парчаланиш жараёнини тезлаштирган ва натижада 165
жасаднинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмади”, - деди у.
Абу Сулаймон халқаро ҳамжамиятни “инсон ҳуқуқлари
ташкилотлари ва халқаро оммавий ахборот воситаларига Исроилнинг Фаластин
халқига қарши жиноятларини фош қилиш учун ҳудудга киришига рухсат олишга” чақирди.
Фуқаролик мудофааси гуруҳидан Муҳаммад Мугайр матбуотга Исроил ҳарбийлари
томонидан ўлдирилганларнинг пластик кишанлар билан боғланган жасадлари ва
қийноқлар излари акс этган видеони тақдим этди.
Унинг сўзларига кўра, Носир касалхонасида топилган жасадлар
қийноқлар ва қатлларга учраган
деган шубҳани
уйғотади.
Топилган жасадларнинг Фаластин халқи томонидан кўмилган
бўлиши мумкин эмаслигига диққат қаратган Мугайр, жасадларни тупроқнинг 3 метр
чуқурликда кўмилиши ғазоликлар
томонидан қабул қилинган дафн қилиш усулларига зид эканлигини қайд этди.
Исроил армияси узоқ вақт қамалда бўлган Хон Юнусдаги Носир
касалхонасини бутунлай
ишдан чиқарди. Жумладан, 15
февраль куни унинг ҳудудида махсус рейд ўтказди. 24 март куни ҳам Исроил
аскарлари яна касалхонани қуршаб олиб, кўчирилган кўплаб фаластинликлар ва
тиббиёт ходимларини ҳибсга олди. 4 ойлик ишғолдан сўнг ниҳоят 7 апрель куни Хон
Юнусдан чекинди. Қўшинлар олиб чиқилгач, шаҳарда оммавий қабрлар топилди, уйлар
вайроналари ва йўл четларидан жасадлар йиғила бошланди.