09.12.2023 13:51

АҚШда мусулмонларга қарши нафрат ҳодисалари 172 фоизга кўпайди

Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) фуқаролик ҳуқуқлари бузилишига оид янги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, Исроил-Фаластин можаролари авж олиши фонида охирги 57 кун ичида мамлакат миқёсида мусулмонлар ва фаластинликларга нисбатан нафрат тўлқини мисли кўрилмаган даражада кучайган.

7 октябрдан 2 декабргача бўлган саккиз ҳафта ичида Кенгаш бўлимларига ёрдам сўраб жами 2171 та сўров ва нохолислик ҳақидаги хабарлар келиб тушган. Бу ўтган йилнинг шу икки ойлик даврига нисбатан 172 фоизга кўп демакдир.

“Берлингтондан Чикагогача, Колумбия округигача ва ундан ташқарида бегуноҳ америкаликлар бу муросасизлик тўлқини оқибатларидан азият чекмоқда, - деди CAIR ижрочи директори Ниҳод Авад. - Ғазодаги зўравонликлар тўхтамас экан... исломофобия ва фаластинликларга қарши ирқчилик мамлакатда назоратдан чиқиб кетишдан қўрқамиз".

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.