14.02.2025 11:10

АҚШ: Суриядаги ИШИД маҳбусларини ватанига қайтариш керак

АҚШнинг БМТдаги элчиси вазифасини бажарувчи Дороти Ши Хавфсизлик Кенгашида ИШИД билан боғлиқ маҳбуслар ва Сурия шимоли-шарқидаги ал-Ҳол ва Рож лагерларини бошқариш масаласида АҚШнинг ёрдами доимий давом этолмаслигини билдирди.

“Қўшма Штатлар бу юкни жуда узоқ вақт давомида ўз зиммасига олди, аммо бу лагерларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва молиялаштириш АҚШнинг доимий мажбурияти бўлиб қололмайди” деди у. Шу боис, у мамлакатларни ўз фуқароларини ватанига қайтаришга чақирди.

2019 йилда ИШИД мағлубиятга учраганидан сўнг ал-Ҳол лагери 40 мингга яқин одам билан тўлди, улар орасида ИШИД жангариларининг оилалари ҳам бор. Бу ҳудуд минтақа давлатлари, айниқса, Ироқ учун хавфсизлик муаммоси сифатида қаралмоқда.

Ироқ расмийларига кўра, мамлакат 10 000 дан ортиқ фуқаросини ватанига қайтарган, аммо Ғарб давлатлари бундай чораларга унчалик қизиқмаяпти. Ҳозирда лагердаги 16 мингга яқин одам сурияликлар экани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.