29.06.2024 10:15

АҚШ Исроилнинг Patriot мудофаа тизимларини Украинага бермоқчи

АҚШ, Исроил ва Украина Киевга саккизтагача Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси ўз манбаларга таяниб, хабар берди. 

Нашр суҳбатдошларига кўра, келишув ҳали якунига етгани йўқ, лекин катта эҳтимол билан у Исроил Patriot’ларни аввал АҚШга, у ердан эса Украинага жўнатишини назарда тутади. Музокаралар уч мамлакат вазирлари ва бошқа юқори мартабали амалдорлари иштирокида олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, апрель ойида босқинчилар ҳукумати 30 йиллик тарихга эга саккизта Patriot батареясини фойдаланишдан чиқариб, уларни янада илғор тизимларга алмаштиришини билдирган. Бироқ, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати билан можаро каттароқ урушга айланиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олиб, сионистлар ушбу тизимдан ҳали тўлақонли воз кечганича йўқ. 

Мутахассислар агар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Киевга топширилса, бу мамлакатнинг мудофаа қобилиятини сезиларли даражада оширишини таъкидлашмоқда. Ҳозирда Украинада камида тўртта Patriot тизими мавжуд бўлиб, улар АҚШ ва Германия томонидан етказиб берилган. Шунга қарамай, жуда эҳтиёткор ишғолчи ҳукумат Исроилнинг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича музокараларда иштирок этиши унинг Россия билан муносабатлари ёмонлашишига олиб келишидан қўрқяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.