26.07.2025 13:48
100

АҚШ ИШИДнинг юқори мартабали етакчисини йўқ қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги 25 июль куни Суриянинг шимолидаги ал-Баб шаҳрида рейд ўтказиб, ИШИДнинг юқори мартабали етакчиси ва унинг икки вояга етган ўғлини ўлдирди.

Операция Ҳалаб вилоятида амалга оширилган бўлиб, оқибатда Завба Муслиҳ ал-Ҳардани ҳамда унинг ўғиллари – Абдуллоҳ ва Абдурроҳман ҳалок бўлган. CENTCOM баёнотида айтилишича, уларнинг барчаси "АҚШ ва коалиция кучлари, шунингдек, янги Сурия ҳукумати учун таҳдид" ҳисобланган.

"Биз ИШИД жангариларини қаерда бўлишларидан қатъи назар, ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан бирга муросасиз таъқиб қилишда давом этамиз", деган CENTCOM қўмондони генерал Майкл Курилла.

Маълумот учун, Ироқ ва Шомдаги исломий давлат (ИШИД) – 2006 йилда Ал-Қоида бўлинмаси сифатида пайдо бўлган. 2014 йилдан бошлаб экстремистик даъволари туфайли унга қарши халқаро коалиция ҳаракат бошлаган ва 2019 йилга келиб деярли тугатилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.