-
Иосиф Сталиннинг буйруғи билан 1944 йил 18 майда ўн минглаб қрим татарлари ўз ватанларидан бадарға қилинди. 15 дақиқа ичида 259 мингга яқин қрим татарлари, асосан, кексалар, аёллар ва болалар майдонга олиб кирилиб, ҳайвонларни ташиш учун араваларга ўтқазилди. Ғайриинсоний шароитда депортация қилинган Қрим татарларининг ярми манзилига етиб бормай, йўлда ҳалок бўлди.
-
13 май куни Бишкекдаги ётоқхоналардан бирида қирғизистонликлар ва хорижликлар ўртасида муштлашув содир бўлди. 18 майга ўтар кечаси эса мазкур муштлашув ортидан 1 мингга яқин одам иштирокида норозилик намойиши ташкиллаштирилди. Тўқнашувларда 29 киши жароҳатланди. Покистон бош вазири Қирғизистондаги покистонлик талабаларда хавотирда эканини маълум қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 225 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШ Ички ишлар департаменти ходими Исроилнинг Ғазодаги "геноцид" урушини сўзсиз қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида омма олдида истеъфога чиққан биринчи яҳудий амалдорга айланди. “Президент Байденнинг Исроилнинг Ғазодаги геноцидини ҳалокатли ва давомли қўллаб-қувватлаши фонида мен энди виждонан бу маъмурият вакили бўла олмайман”, деди Лили Гринберг Колл.
-
Саудия Арабистони Ойга миссия жўнатиш ва 2035 йилгача 2 триллион долларлик “глобал космик иқтисодиёт”ни яратишга тайёргарлик кўрмоқда. НАСАнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳадан асосий мақсад космик марказнинг келажаги ва тижорат компанияларини давлат дастурлари билан бирлаштиришдир.
-
Покистон армияси маҳаллий ишлаб чиқарилган Fatah-II номли қисқа масофали бошқариладиган ракета тизимини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. Баёнотда қайд этилишича, ушбу ракета тизими замонавий навигация тизимига, ноёб траектория ва маневр қобилиятига эга. Шунингдек, ракета 400 километр масофагача уча олади.
-
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
-
Сўнгги йилларда юқори малакали французларнинг аксарияти муҳожирларнинг фарзандлари, Лондон, Нью-Йорк, Монреал ёки Дубай каби шаҳарларда хорижда янги бизнес бошлаш мақсадида Францияни тарк этишмоқда. Онлайн сўров натижасига кўра, 1000 дан ортиқ одамнинг 71 фоизи ирқчилик ва диний камситишлар туфайли Францияни тарк этган.
-
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
-
Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.