18.05.2024 13:00

Исроил манфаатларини ҳимоя қилган яҳудий амалдорлар ҳам Байдендан юз ўгирмоқда

Ички ишлар департаменти бошлиғининг махсус ёрдамчиси Лили Гринберг Колл Байденни АҚШнинг урушдаги сиёсатини оқлаш учун яҳудийлардан фойдаланганликда айблаб, унинг ота-боболари “давлат томонидан қўллаб-қувватланган зўравонлик” натижасида ўлдирилганини таъкидлади.

“Президент Байденнинг Исроилнинг Ғазодаги геноцидини ҳалокатли ва давомли қўллаб-қувватлаши фонида мен энди виждонан бу маъмурият вакили бўла олмайман.  Ўйлайманки, президент унинг маъмуриятида буни ҳалокатли деб ҳисоблайдиган одамлар борлигини билиши керак”, — деб ёзган  Колл истеъфога чиқиш хатида.

Таъкидлаш жоизки, ўрта ёки юқори даражадаги маъмурият ходими норозилик билан истеъфога чиқишининг бешинчи ҳолати қайд этилмоқда.

Колл Байденнинг изоҳларига ишора қилди, жумладан, Оқ уйдаги Ҳанукка тадбирида, у "Агар Исроил бўлмаганида, дунёда хавфсиз бўлган бирорта яҳудий ҳам бўлмас эди” деган. 

“Охирги саккиз ой ичида Қўшма Штатлар Исроилни жавобгарликка тортиш учун унчалик катта имкониятлардан фойдаланмади.  Аксинча, биз БМТнинг Исроилни жавобгарликка тортувчи резолюцияларига вето қўйиш орқали Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватладик ва қонунийлаштирдик”, — деб ёзади Колл.

Колл Берклидаги Калифорния университетида таълим олган. Сўнг, Байден ва вице-президент Камала Харриснинг президентлик кампанияларида ишлади.  2023 йил февраль ойида АҚШ ҳукумати томонидан тайинланишидан олдин, у узоқ вақтдан давомида Вашингтон ва бошқа жойларда Исроил учун ҳимоячи бўлган.

 "Исроилнинг Ғазо халқи ва фаластинликларга қилган ишлари менга ота-боболаримиз учун шармандаликдек туюлади", деди у The Washington Post газетасига берган интервьюсида

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.