18.05.2024 11:16
НАСА Саудия Арабистони ёрдамида Ойга чиқишни режалаштирмоқда
Саудия Арабистони Космик агентлигининг Космик келажак маркази Ойга миссия жўнатиш ва 2035 йилгача 2 триллион долларлик “глобал космик иқтисодиёт”ни яратишга тайёргарлик кўрмоқда.
НАСА маъмури Билл Нелсон Ар-Риёдга ташрифи чоғида АҚШ космик агентлиги раҳбари «Ашарқ» телеканалига берган интервьюсида бундан кўзланган мақсад космик марказнинг келажаги ва тижорат компанияларини давлат дастурлари билан бирлаштириш эканлигини таъкидлади.
Нелсон, шунингдек, НАСА халқаро ҳамкорлар, яъни Саудия Арабистони ёрдами билан ярим асрдан сўнг Ойга қайтишини тушунтирди, деб ёзади Islamnews. Космик келажак маркази 2024 йилнинг кузида очилади.
Бу ташаббусдан сўнг Саудия Арабистони ҳам Саудия ҳукуматининг рағбатлантириши туфайли космик соҳада кўплаб стартаплар пайдо бўлганига гувоҳ бўлди.