18.05.2024 08:15

Мусулмонларнинг кўчиши сабаб Франция малакали кадрларсиз қолиши мумкин

Бизнес битирувчиси мусулмон Адам Францияда консалтинг иши учун 50 та интервьюдан рад этилгандан сўнг, у сумкаларини йиғиб, Дубайга кўчиб ўтди.

“Мен бу ерда ўзимни Франциядагидан анча яхши ҳис қиляпман. Бу ерда ҳаммамиз тенгмиз. Сизнинг хўжайинингиз ҳинд, араб ёки француз бўлиши мумкин", дейди Шимолий африкалик 32 ёшли мусулмон йигит.

Сўнгги йилларда юқори малакали французларнинг аксарияти муҳожирларнинг фарзандлари, Лондон, Нью-Йорк, Монреал ёки Дубай каби шаҳарларда янги бизнес бошлаш мақсадида Францияни тарк этишмоқда. Бу ҳақда France24 нашри хабар берди.

Ўтган ой чоп этилган “Франция – Сен уни яхши кўрасан, лекин сен уни тарк этасан” номли тадқиқот муаллифлари онлайн сўровга жавоб берган 1000 дан ортиқ одамнинг 71 фоизи ирқчилик ва диний камситишлар туфайли тарк этганини айтди.

Францияда, дейди Адам: "Агар маълум озчиликлардан бўлсангиз, икки баравар кўп ишлашингиз керак". Унинг таъкидлашича, Дубайда келиб чиқишига кўра ҳеч қандай тарафкашлик ҳақида ишора йўқ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.