18.05.2024 15:50

Бишкекда қирғиз ва хорижлик талабалар ўртасидаги муштлашув норозилик намойишларига сабаб бўлди

Покистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси Бишкекда кечаси бўлиб ўтган намойишлар натижасида ўз фуқаролари орасида қурбонлар йўқлигини маълум қилди.

“Мен Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги покистонлик талабаларнинг аҳволидан қаттиқ хавотирдаман. Покистон элчисига барча зарур ёрдамни кўрсатишни топширдим. Элчихона билан алоқадамиз ва вазиятни доимий равишда кузатиб борамиз”, деб ёзган бош вазир Х га.

Бишкекдаги тунги намойишларда 17 майдан 18 майга ўтар кечаси 29 киши жароҳатланди. Улардан 15 нафари шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси ва Миллий госпиталга етказилган, қолганларига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бишкекдаги Ҳиндистон ва Покистон элчихоналари талабаларга вазият нормаллашгунча уйда қолишни тавсия қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишда Қирғизистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Бишкекда хорижликлар томонидан маҳаллий аҳолини калтаклагани бўйича жиноят иши бўйича бир нечта гумонланувчи қўлга олинди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.