-
Исроил армияси 7 октябрь воқеаларида ўз аскарлари ва тинч аҳолига нисбатан “Ганнибал протоколи” қўлланилганини маълум қилди. Ушбу протокол 1986 йилда Исроил армияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўз ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳоли вакиллари душман қўлига асир тушмаслиги учун уларни йўқ қилишгача бўлган чораларни назарда тутади.
-
Ғарбий Африканинг учта давлати – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ҳукумати Саҳел давлатлари иттифоқи конфедерациясини тузиш тўғрисидаги битимни имзолади. Январь ойида ушбу уч мамлакат Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятини (ECОWАS) “хорижий кучлар таъсирида” айблаб, зудлик билан тарк этишга қарор қилганди.
-
Франциядаги парламент сайловларида сўл партияларнинг "Янги халқ фронти" коалицияси етакчиси Жан-Люк Меланшон ўзининг илк қадамлари сифатида Фаластин давлатини тан олиш ниятини маълум қилди. "Франция Фаластин давлатини ҳозир тан олиши керак. Кучлар мувозанати бутун дунё ушбу геноцидни қоралаётганини кўрсатиши лозим", деди у.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 274 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қорачой-Черкас мусулмонлари диний бошқармаси ҳам республикада ниқобни вақтинчалик тўғрисида қарор қабул қилди. Республика муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Ҳожи Бердиев фатво бўйича изоҳ берар экан, шариатга кўра, юзни бутунлай яширадиган кийим кийиш мумкин эмас, деди.
-
Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ислоҳотчилар блоки вакили Масуд Пезешкиан ғалабаси билан якунланди. Масуд Пезешкиан учун сайловчиларнинг 53,6 фоизи овоз берди. 69 ёшли сиёсатчи Эрон ғарбида этник озарбайжонлар оиласида дунёга келган.
-
Британияда пайшанба куни бўлиб ўтган умумий сайловлардан сўнг турли этник миллатга мансуб 87 нафар парламент аъзосига парламентда вакиллик қилиш ҳуқуқи берилди. Уларнинг 66 нафари Фаластинни тан олишга ваъда берган Лейбористлар партияси аъзосидир. 2019 йилги сайловлардан бери миллий озчилик вакилларидан депутатлар сони 21 нафарга кўпайди.
-
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Консерватив партиянинг парламент сайловларида мағлубиятга учрагани ортидан истеъфога чиқиш нияти борлигини маълум қилди. “Бу ишга бор кучимни бердим, лекин сиз Британия ҳукумати ўзгариши кераклиги ҳақида аниқ сигнал юбордингиз”, - деди у. Британия бош вазири, шунингдек, Консерватив партия номзодлари ва ходимларидан саъй-ҳаракатлари самарасизлиги учун узр сўради.
-
Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. Қайд этилишча, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қирғизистоннинг тўрт нафар фуқароси қўлга олинган. Шунингдек, интув қилиш чоғида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, зирҳлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кийим-кечаклари, дронлар, экстремистик адабиётлар, шунингдек, тақиқланган бошқа ашёлар топилган ва мусодара қилинган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 273 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.