Қорачой-Черкасда ҳам ниқоб вақтинчалик тақиқланди
Қорачой-Черкас мусулмонлари диний бошқармаси ҳам республикада ниқобни вақтинчалик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Қорачой-Черкас республикаси муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Ҳожи Бердиев маълум қилди.
Унинг
тушунтиришича, фатво Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази
муфтийлар кенгашининг ҳижоб ва ниқобга оид қарорига мувофиқ қабул қилинган.
“Қорачой-Черкас
муфтийлиги республикада ниқобни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди, шариатга
кўра, юзни бутунлай яширадиган кийим кийиш мумкин эмас”, — деди Бердиев.
Шундай
қилиб, Қорачой-Черкес Республикаси Доғистондан кейин Россияда юзни яширадиган
кийимларни тақиқлаган иккинчи минтақага айланди.
Ниқоб —
аёл кишининг юзини ёпиб турувчи бош кийими ҳисобланади ва кўзлар учун тирқиши
бўлиб, бутун бадан ва юзни қоплайди, фақат кўзлар очиқ қолади.
Аввалроқ
Доғистон муфтияти аёллар учун анъанавий мусулмон бош кийими бўлмиш ниқобни
вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги фатвони эълон қилган эди.
Ниқоб
масаласи Махачқалъа ҳамда Дербентдаги черков ва синагогага ҳужумдан сўнг пайдо
бўлди. Дастлаб, Доғистон раҳбари Сергей Меликов хотин-қизларнинг юзини
беркитувчи кийимига қарши эканини айтиб чиқди. Сўнгра Доғистон муфтийси Аҳмад
Абдуллаев республикада ниқобни тақиқлаш мавзусини кўтариб, “аёлларни уйда
ўтиришга” чақирди.
Кўпчилик
уламолар янги фатвони танқид қилди, жумладан Волгабўйи мусулмонлари диний
бошқармаси бошлиғи Муқаддас ҳазрат Бибарсов мазкур воқеаларни
"мусулмонларга қарши ҳаракат", деб атади.
Маълумот
учун, шофийлик мазҳаби кенг тарқалган Кавказ ҳудудларида аёлларнинг ниқоб
тақиши вожиб амаллардан саналади.