Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 274 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат ва Мағози лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 27 киши, жумладан, шаҳидлар орасида 2 нафар журналист ҳам ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Халил, Байтлаҳм, Рамаллаҳ ва Тулкармга ҳужум қилмоқда. 1 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.

▪️Ўтган тунда фашистлар Нусейрат лагеридаги ЮНРВА омборига ҳужум қилди. Тўққиз киши ҳалок бўлди, улар орасида БМТ ходимлари ҳам бор.

▪️Ал-Қассам бригадалари Шужая ҳудудида иккита операция ўтказди, натижада 10 нафар босқинчи йўқ қилинди.

▪️Ҳизбуллоҳ янги ташкил этилган 91-дивизион штаб-квартирасига Катюша ракеталарини учирди.

▪️Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Девид Лемми Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

▪️Босқинчи оммавий ахборот воситалари: Исроил лейбористлар ғалабасидан кейин Лондон билан муносабатлар ёмонлашувига тайёрланмоқда.

▪️Эрдоған Россия президенти Владимир Путин воситачилигида Башар Асадни Туркияга тарихий ташрифга таклиф қилмоқчи.

Мавзуга алоқадор