-
Тўққизинчи дарс ва яна бир деистга мурожаат қиламиз: – Сен имон келтирган Аллоҳ одилми йўқса (зинҳор-базинҳор!) золимми? Менимча, золим бўлган илоҳга имон келтирмайсан ва яратгувчининг одил эканини қабул қиласан.
-
“Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламин” – Барча мақтов ва шукрлар оламларнинг тарбиячиси – Робби Аллоҳга бўлсин. Фотиҳа сурасининг биринчи ояти шарҳи.
-
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россия-Украина можаросининг давомийлиги юзасидан ўз прогнозини қайта кўриб чиқди. Ҳозирги таянч сценарий жанглар 2025 йил охиригача, салбий сценарийда эса 2026 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда аксарият таҳлилчилар Оқ уйда маъмурият ўзгариши фонида можаро келаси йилдаёқ барҳам топиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 381 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШнинг Пенсильвания штатидаги касалхоналардан бирида Туркия 2016 йил июлдаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келаётган FETO етакчиси, воиз Фатҳуллоҳ Гюлен 83 ёшида вафот этди. Анқара бир неча бор ўзининг НАТОдаги иттифоқчиси АҚШдан Гюлен экстрадициясини талаб қилганди.
-
Ғазода қаршилик ҳаракати портламай қолган снаряд ёрдамида уруш бошланганидан буён энг юқори мартабали Исроил зобити – полковник Иҳсан Даксани йўқ қилди. Зирҳли машина ичида бўлган бошқа зобитлар оғир яраланди. Иҳсан Даксанинг миллати друз бўлиб, яқинда Ғазодаги “муваффақиятлари” учун мартабаси кўтарилганди.
-
Шу пайтгача фақат кинофильмларда кўриб, билганимиз даҳшатли ёки драматик саҳналар бугун ҳақиқий ҳаётда юз бераётган, экан диққатимизни арзимас воқеаларга қаратиш инсофдан бўлмайди. Бугун дунё ҳукмронлигини даъво қилаётган кучлар адолатни икки хил стандартлар асосида қўллашда давом этаётгани мусулмонларни уйғонишга, холислик билан глобал ҳодисаларни таҳлил этишга ундайди. Айниқса, асримизда оддий одамларга нисбатан содир этилаётган уруш жиноятларига Халқаро жиноят суди ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг қандай муносабатда бўлаётгани бизни қизиқтириши керак.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 379 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина даврида сўнгги 15 йил ичида энг камида 700 нафар мухолифат аъзосининг йўқолиши "Ойна уйи" деб номланган махфий қамоқхона билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда New York Times нашри.
-
Канада ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинлик таранглашмоқда. Бунга Канадада сикх айирмачилари етакчиси ўлдириб кетилгани ортидан Оттава олти нафар ҳинд дипломатини мамлакатдан чиқариб юборгани, Деҳли ҳам худди шундай жавоб қайтаргани сабаб бўлди.