-
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.
-
АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) исроиллик тарихчи Илан Паппени Детройт аэропортида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинди. У 2 соат давомида сўроқ қилинган, ФҚБ ходимлари ундан ҲАМАС тарафдорими, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб ҳисоблаши, Исроил-Фаластин можаросининг ечими тўғрисида сўраган. Шунингдек, мобил телефони текширувга олиб кетилган.
-
Эроннинг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган. Шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган. 12 киши бедарак йўқолган.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Давлат раҳбари замонавий чақириқ ва таҳдидларнинг аксарияти трансчегаравий хусусиятга эга экани, шунинг учун уларга қарши курашиш умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилишини таъкидлади. “Умуман олганда, мамлакатларимизда биз ўзаро мақбул ечим топа олмаган муаммолар йўқ ва бўлмаслиги ҳам керак”, деди у.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 223 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 23 майдан бошланишини эълон қилди. Мамлакатдан Саудия Арабистонига 7 июнга қадар 10 та ҳудуддан ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
-
Россиянинг қатор ширкатлари Афғонистондаги Қўштепа канали ёнидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ерларни узоқ муддатга ижарага олмоқда. Шунингдек, Россия Афғонистонда иш ўринлари яратиш ва мамлакатни ривожлантириш лойиҳаларига сармоялар киритишни бошлади.
-
Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Авигдор Либерман Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва Ҳарбий кенгашни кескин танқид қилди. Нетаняху Исроилни йўқотишларга олиб бораётганини, ҲАМАС ва унинг раҳбари Яҳё Синвар урушни Нетаняхудан кўра туннелларда туриб яхшироқ бошқараётганини айтди.
-
Нигер бош вазири Али Ламин Зейн АҚШнинг ҳараракатлари қўшинларининг Нигердан чиқариб юборилишига сабаб бўлганини маълум қилди. "Америкаликлар бизнинг тупроғимизда қолди ва террорчилар одамларни ўлдириб, шаҳарларни ёқиб юборганида ҳеч нарса қилмади", - деди у.
-
Ҳукумат вакилларининг фикрича, меҳмонхоналар, ресторанлар ва конгресс ва кўргазма тадбирларининг ҳалол стандартларига мувофиқлигини сертификатлаш хорижлик меҳмонлар учун ҳам, мусулмон россияликлар учун ҳам таътилга ёки хизмат сафарларига тайёргарлик кўриш жараёнини соддалаштиради.