Бомбаланаётган Ғазо: 223-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Жабалия, Рафаҳ, Сидр минтақаси, Ғазо шаҳри ва Нусайрат лагерида тинч аҳолига нисбатан эҳтиётсиз ҳужумлар уюштирди. Уруш бошланганидан бери 35233 киши шаҳид бўлди, 79141 киши яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластиннинг 8 та шаҳри: Тулкарм, Наблус, Тубас, Женин ва Қалқиляга бостириб киришди. 3 фаластинлик шаҳид бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди.
▪️Бугун тонгда бир ёш фаластинлик Қуддусда босқинчи аскарларга пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳужум пайтида бир фаластинлик шаҳид бўлди.
▪️Ғазо қаршилик жангарилари Жабалия шаҳрида босқинчилар жойлашган бинони портлатиб юборди. Фақатгина расмий маълумотларга кўра, 12 босқинчи ўлдирилган. Бир ҳафта ичида 100 дан ортиқ босқинчилар ўлдирилди ва яраланди.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Беқаа водийсига 15 дан ортиқ зарба беришди.
▪️БМТ: 6 майдан бери Исроил ҳарбийлари Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмини эвакуация қилиш тўғрисида бешта буйруқ бериб, умумий эвакуация ҳудудини 78 фоизга кенгайтирди.
▪️Фаластин Қизил ярим ой жамияти: Ғазода ҳалок бўлган болалар сони 15 мингдан ошди.
▪️Суд архитектураси тадқиқот гуруҳи: Январь ойидан бери ишғол Ғазода гуманитар ёрдамга 80 та алоҳида ҳужум уюштирди.
▪️Амстердам университети талабалари Голландия агентлиги журналистларини уларнинг ўтиришни ёритишда нохолисликда айблаб, уларга киришдан бош тортишди.