16.05.2024 09:44
Нигер бош вазири АҚШни ҳарбий шартномани бузганликда айблади
Нигер бош вазири Али Ламин Зейн АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқариб юборилгани сабабини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бунга АҚШнинг ўзи сабабчи бўлган.
"Америкаликлар бизнинг тупроғимизда қолди ва террорчилар одамларни ўлдириб, шаҳарларни ёқиб юборган пайтда улар ҳеч нарса қилмади. Биз Қўшма Штатларнинг ўз иттифоқчилари, яъни Украина ва Исроилни ҳимоя қилиш учун нималар қилаётганини ҳам кўрдик", - деди у америкалик журналистга.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида АҚШ Нигернинг Америка қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги талабларига бинон қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди. Америка ҳарбий базасига рус қўшинлари жойлаштирилмоқда.