16.05.2024 10:45

Либерман: ҲАМАС ва Яҳё Синвар туннеллардан урушни Нетаняхудан яхшироқ бошқаради

Israel Today нашрида эълон қилинган баёнотда Либерман ҳукуматнинг операцияларни бошқариш бўйича ҳеч қандай тасаввури ёки режаси йўқлигини айтиб ўтган. Шу билан бирга, Нетаняхунинг саросимаси туфайли Исроил халқаро ёрдамни йўқотганини қўшимча қилган. 

Либерман вазирлар Бенни Ганц ва Гади Эйзенкотни ҳарбий кенгашни тарк этишга чақирди, чунки уларда ҳам ҳеч қандай таъсир сезилмаган. 

Собиқ вазир, шунингдек, 7 октябрдаги муваффақиятсизлик (ҲАМАС Ал-Ақса тўфони амалиёти назарда тутилган) учун жавобгар бўлганларнинг барчаси, жумладан, бош вазир, мудофаа вазири ва штаб бошлиғи мамлакатни тарк этиши кераклигини тасдиқлади.

Шунингдек, у армия аскарларини хавф-хатарга дучор қилмаслик, Эрон ҳудудидаги исталган нишонни 8 дақиқада уриб туширишга қодир ракета тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.