21.05.2024 11:11
Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан 7 давлатда миллий мотам эълон қилинди
19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдулахян, Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳматий ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошем вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлган эди.
Шундан сўнг Эронда беш кунлик мотам эълон қилинди. Эрондан ташқари яна 7 давлат ҳам шу муносабат билан миллий мотам эълон қилди. Улар:
Сурия - 3 кун
Ливан - 3 кун
Ироқ - 1 кун
Ҳиндистон - 1 кун
Туркия - 1 кун
Покистон - 1 кун
Тожикистон - 2 кун
Жумладан, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эрондаги фожиа муносабати билан бир кунлик мотам эълон қилар экан, Туркия оғир кунларда Эроннинг ёнида туришини билдирди.
"Эрон халқи бизнинг биродарларимиз. Биз Эроннинг Фаластин масаласини кучли қўллаб-қувватлаганини ҳар доим қадрлаганмиз. Марҳум раҳбарнинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Биз сизнинг дардингизга шерикмиз", - деди у.
Шу муносабат билан бутун мамлакатда байроқлар ярмига қадар туширилди.