20.05.2024 16:50
Француз клуби ЛГБТ тарғиботида қатнашишдан бош тортган футболчини ўйиндан четлаштирди
Футбол бўйича Франция чемпионатидаги ўйин гомофобия(ЛГБТни ёмон кўриш, нафратланиш)га қарши курашга бағишланди. Мустафо Муҳаммад бузуқликни тарғиб қилишдан бош тортгани учун биринчи марта санкцияларга дуч келаётгани йўқ.
Ўтган йили клуб раҳбарияти футболчилардан «Тулуза» билан ўйинда ЛГБТ белгиларини тақиб юришни талаб қилганди. Мисрлик ўйинчи буни рад этди ва жаримага тортилди. Бу ҳақда goal.com хабар бермоқда.
Ўтган мавсумда 29та ўйинда 8та гол урган Муҳаммаднинг дисквалификация натижаси узоқ кутилмади - «Нант» «Монако»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун, ЛГБТ ҳаракати Росссияда экстремистик ҳаракат деб тан олинган ва фаолияти таъқиқланган.