Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда Герцог ХЖС Бош прокурори Карим Хоннинг баёноти "чизиқни кесиб ўтган" ва "халқаро суд тизими қулаш хавфи остида" деб таъкидлайди.

Президент Нетаняху ва Галлантга нисбатан ҳибсга олиш ордери эълон қилиниши “бир томонлама сиёсий ҳаракат” эканини айтди.

 - Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер
Халқаро жиноий суди бош прокурори Карим Хон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Ёав Галлантга нисбатан “қамоққа олиш ордери” сўрови юборилганини маълум қилди.

ХЖСнинг ёзма баёнотига кўра, Хон Исроил бош вазири Нетаняху ва Мудофаа вазири Ёав Галлант, шунингдек, ҲАМАС Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания, ҲАМАС Ғазо етакчиси ва ҳарбий қаноти раҳбари Яҳё Синварга қарши "ҳибсга олиш ордери" сўраган.

Мавзуга алоқадор